ЙТҲ натижасида «Gentra» автомобилининг икки нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган бўлса, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи туман шифохонасига ётқизилган, деб хабар бермоқда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги.
Маълум бўлишича, Китоб туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Gentra» «Ғузор—Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, «Бибиқорасоч» маҳалласи ҳудудидаги М39 халқаро автомобил йўлининг 1269 км.га етганда олдиндаги автобусни қувиб ўтиш мақсадида чап томонга қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда туманнинг «Отқамар» маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Kamаz» билан тўқнашган. Натижада «Gentra» йўловчилари Ж.П. ва З.П. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш уйига жавоб берилган.