“Дўстлик”нинг ўз биноси бор

    Шароитлари етарли, барча зарур жиҳозларга эга замонавий бинода фуқароларга хизмат кўрсатиш самарали бўлишига шубҳа йўқ, албатта. Аммо маҳалла бошқарув тизими ташкил қилинганида аксар маҳалла фуқаролар йиғинлари мослашган биноларда ишлашга мажбур бўлишганди. Ҳатто тайинли биноси йўқ маҳалла йиғинлари ҳам бор эди.

    Ушбу кемтикни тўлдириш учун Хоразм вилоятидаги барча МФЙ учун бинолар қуриш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Кўпгина бинолар давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар томонидан қуриб битказиляпти. Сармоя сарфлаган тадбиркор айни пайтда шу ерда маҳалла гузари қуриб, савдо ва хизмат шохобчалари ҳам очмоқда.

    Куни кеча фойдаланишга топширилган Қўшкўпир туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биноси барча қулайликларга эга. Маҳалла аҳли бу қулайликдан хурсанд бўлишди. Тадбирда иштирок этган қариялар юрт тинчлиги, ободлигини тилаб, дуога қўл очдилар.

    — Туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларини бино билан таъминлаш масаласи йил охиригача ҳал қилинади, — дейди туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худойберганова. — Ўтган даврда Маҳалла ҳайрия жамоат фонди томонидан 9та маҳалла биноси зарур жиҳозлар билан таъминлаб берилди. Бу ишлар тизимнинг самарали фаолият кўрсатишига замин яратади.

    Рўзимбой ҲАСАН,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates