ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган мансабдорларни қўлга олди

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали мансабдор шахси фуқарони ушбу филиалга бўлим бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш ва унинг илмий ишини илмий кенгашга киритиб, ҳимоя қилишида ёрдам бериш эвазига пора тариқасида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мансабдор шахси мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

    ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Уйчи тумани ҳокимлиги юристконсульти фирибгарлик йўли билан маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Аниқланишича, у иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates