Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида илк бор тўртта медаль қўлга киритди

    7-14 май кунлари Қатар пойтахти дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

    Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медаль қўлга киритди.

    Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз шу пайтгача ҳеч бир жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлмаган эди. Кеча тунда мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкентга қайтиб келди.

    Терма жамоа Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Дзюдочиларимиз қўлга киритган ушбу натижа билан қутланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates