Екатеринбургда ёнғин чиққан уйда саккиз киши вафот этган

    Воқеа-ҳодисалар 12 январ 2021 1003

    ФВВ ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, бинодан 90 нафар одам, шу жумладан тўққиз нафар бола қутқариб олиб чиқилган.

    Саккиз киши, жумладан бир бола Екатеринбургдаги уйда ёнғин чиқиши оқибатида вафот этди, деб хабар беради тергов қўмитасининг ҳудуд бўйича бошқармаси матбуот хизмати.

    “12 январга ўтар кечаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Екатеринбург шаҳри Рассветная кўчасидаги тўққиз қаватли уйда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди. Мавжуд дастлабки маълумотларга қараганда ёнғин оқибатида саккиз қиши, жумладан бир ёш бола вафот этган», — дейилади хабарда.

    Полициянинг область Бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелых шуни қўшимча қилдики, воқеа жойидан 17 ёшли ўспирин 1 ва 2-даражали куйиш натижалари билан шифохонага олиб кетилган. Шунингдек, ўспиринда газдан заҳарланиш ҳам кузатилган. Уни 9-сонли болалар шифохонасига олиб кетган, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates