Энергетика соҳасидаги атамалар луғати янада такомиллаштирилади

    Бугунги кун ҳолатига келиб ушбу луғатни тўлдириш ва такомиллаштиришга эҳтиёж сезилмоқда. Шу муносабат билан барчадан ушбу луғатни тўлдириш ва такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кутиб қоламиз.

    Маълумки, электр энергетикаси соҳасидаги жуда кўп атамалар рус тили ва бошқа тиллардан кириб келганлиги ва тегишли терминологик луғатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли узоқ йиллар мобайнида рус тилида юритилиб келинган.

    Электр энергетикаси соҳасида ягона терминологик луғатларнинг мавжуд эмаслиги сабаб, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ва илмий-техник адабиётларни ўзбек тилида ишлаб чиқилишида ўз-ўзидан ҳар-хил ва қарама-қарши фикрлар келиб чиққан.

    Юзага келган ҳолат эса рус тилида мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзбек тилида қайтадан ишлаб чиқиш ёки янги ҳужжатларни ишлаб чиқилишидан аввал электр энергетикаси атамаларининг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати яратилиши кераклигини тоқазо этган.

    Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” (олдинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикаси соҳасида давлат инспекцияси “Ўздавэнергоназорат”) ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институти билан ҳамкорликда “Электр энергетика атамалари ва таърифларининг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати” китоби тайёрланишига киришилди.

    Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш долзарб масалалардан. Шу боис ушбу нашрга алоҳида эътибор қаратилиб, унинг муҳим жиҳатлари белгилаб олинди. Жумладан, энергетика соҳасида иш бошлаётган ёш кадрларни соҳадаги билим ва тажрибаларини оширишда ва илмий адабиётларга эътиборини кучайтириш, ўзбек тилида яратилган норматив ҳужжатлар ва қоидаларни ҳамда соҳада олдимизда турган муҳим вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

    Олти минг атамага изоҳ берилган ушбу луғат барча алоқадор илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртлари, идоралар ва йирик саноат ишлаб-чиқариш корхоналари билан расмий равишда келишилган ҳолда тайёрланди.

    Ушбу луғатдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги Фармони билан тасдиқланган “Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш режаси”га мувофиқ бир қатор фақат рус тилида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилган ҳолда ўзбек тилида қайтадан мослаштирилиб амалга киритилди.

    Мазкур ўқув қўлланмани 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури лойиҳалари доирасида бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштиш, унинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш, атамаларни янада бойитиш давр тақозосидир.

    Абдурасул УСМОНОВ,

    “Ўзэнергоинспекция” Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

    ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates