Ер аҳолиси 19 августда ноёб ҳодисани кузатиши мумкин

    Фан 17 август 2024 2702

    2024 йилнинг 19 августида энг ажойиб астрономик ҳодисалардан бири рўй беради: осмонда “Бакра Ойи” кўтарилади. Бу супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси ҳисобланади.

    Мутахассисларнинг фикрича, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси рўй бериши кутилмоқда, аммо биринчи супер Ой ўзгача бўлиши айтилмоқда.

    Август ойида содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу даврида буюк кўлларда ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ.

    “Мовий Ой” номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Оnе in а Blue Moon” ибораси билан боғлиқ. Мовий Ойнинг икки тури мавжуд: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. НАСА маълумотларига кўра, навбатдаги мавсумий мовий Ой 2027 йилнинг май ойида кутилмоқда.

    Бундай ҳодисалар орасидаги интервал 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.

    Супер Ой ҳодисаси вақтида Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай бўлмайди. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.

    Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates