Ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

    Хавфсизлик 11 май 2022 1340

    Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ер участкаларини талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

    Аниқланишича, “A.I.” МЧЖ раҳбари Р.Ф. томонидан Ангор тумани, “Мустақиллик 10 йиллиги” массиви ҳудудидаги “Саид Носирхон” фермер хўжалиги балансидаги 224-контурдаги 60,8 балл бонитетли суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонида 4 гектар ер майдони ўрнига, амалда 7,10 гектар ер майдонидан фойдаланиб келиб, 3,10 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириб, 3,10 гектар ер майдонини қишлоқ хўжалик фойдаланишидан чиқишига сабаб бўлиб, давлат ва жамият манфаатларига 3 млрд. 183 млн сўм зарар етказилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates