Эрон билан хом ашё савдоси ва инвестиция йўналишида ҳамкорлик кучайтирилади

    Бизнес 12 июн 2022 1411

    Эроннинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритаётган сармояси йилдан-йилга ортиб боряпти. Жумладан, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка, Эрон компаниялари катта қизиқиш билдиряпти.

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида, Эроннинг «ЭХИМ» компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда, айнан республикамизнинг чарм-пойабзал соҳасига мазкур давлат сармояларини янада кенг жалб этиш, мамлакатимизда тайёрланаётган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни Эронга экспорт қилиш бўйича мулоқот ўтказилди. Шунингдек, Эрондан Ўзбекистонга чарм-пойабзал саноати учун хом ашё, хусусан полиуретанни импорт қилиш бўйича фикрлар ўртага ташланди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, «ЭХИМ» компанияси экспорт-импорт йўналишидаги йирик компания саналади. Мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги хом ашё провайдери ҳам, фаолият олиб боряпти. Малакали маркетинг жамоаси, Ўзбекистон корхоналарини республикада мавжуд бўлмаган хом ашё билан таъминлаш йўналишида фаол изланишлар олиб боряпти. Энг муҳими, компания ўз фаолияти давомида, сифатга алоҳида эътибор қаратиб, маҳсулотларни етказиб беришда истеъмолчи ҳуқуқларига, миллий стандартларга қатъий риоя қилади.

    Учрашув чоғида, «ЭХИМ» компанияси вакиллари - «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар сафига кириш истагини билдирдилар. Бу жараёнда олиб бориладиган ишлар қўйиладиган шартлар хусусида фикр алмашилди. Эрон компанияси қайд этганидек, бугун бу соҳада давлат ва уюшманинг тадбиркорларга бераётган имконият ва имтиёзлари йилдан-йилга ортиб боряпти.

    Мулоқот чоғида, Ўзбекистонда қўй терисидан тайёрланган ярим тайёр чарм маҳсулотларини (WЕТ-БЛУЭ), Эронга экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказилди. Шунингдек, Эронлик сармоядорларни мамлакат иқтисодиётига фаол жалб этиш борасида фикрлар билдирилди.

    Шунингдек, мулоқотда мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғига чет-эл сармоясини янада фаол жалб этиш мақсадида Эронлик инвесторларни бу соҳага жалб этиш масаласи компания вакиллари билан муҳокама қилиб олинди.

    Яна бир муҳим жиҳат бугунги кунда майда шохли қорамол терисидан тайёрланган ярим тайёр чарм маҳсулотларига Эронда талаб ортиб боряпти. Ўзбекистон эса бой хом ашё базасига эга. Шу мақсадда Эрон компанияси Самарқанд вилоятида жойлашган «Камрон бизнес строй» МЧЖ билан бирга бу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Эндиликда мазкур ҳамкорлик натижасида майда шохли қорамол териларидан тайёрланган ярим тайёр чарм маҳсулотлари Эронга экспорт қилинади.

    Учрашув сўнгида, «ЭХИМ» компанияси билан ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама этилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates