Эронлик тадбиркор Навоийда бизнес очди

    Мамлакатимизда 20 октябр 2021 986

    Кармана тумани Давлат хизматлари марказидан эронлик Ҳажи Амирхони Меҳршод Масъуд "CAS PIAN AGRO" масъулияти чекланган жамият шаклдаги хорижий корхонани давлат рўйхатидан ўтказди. Хорижлик ҳамкорга экстерриториал хизмат кўрсатилди.

    «Биз Навоий вилоятининг унумдор ерларини кўриш учун Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида бўлдик. Ва сармоядор шерикларимиз билан айнан Хатирчи ерларида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмоқчи бўлдик. Бу ҳудуд ери унумдор, тупроғи деҳқончилик қилиш учун қулай. Суви ширин, чунки биз томчилаб суғориш йўли билан сабзавот экинлари етиштирмоқчимиз.

    Бугун мана корхонамизни жуда тез очдик. Марказ ниҳоятда замонавий, хизматчилар хушмуомала. Юртингизда одамлар учун яратилган имкониятлар борлигидан миннатдормиз. Марказда яратилган қулайликлардан биз ҳам фойдаланганимиз, шу давлатга хизмат қилишимиздан ғоят хурсандмиз»-дейди бизнес вакили.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates