ЕТТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

    Инвестициялар 15 ноябр 2022 1333

    15 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракиносни қабул қилди.

    Учрашув давомида Банк вакиллари томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг самарадорлиги юқори баҳоланди ва энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, ирригация ва бошқа соҳалардаги модернизация жараёнларини молиявий ва техник қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти билдирилди.

    ЕТТБ уй-жой коммунал хўжалиги, энергетика ва сув таъминотини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда кенг иштирок этаётгани ҳам мамнуният билан таъкидланди. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар ЕТТБ ушбу соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда 14 та лойиҳа бўйича битимларни имзолади. Бундан ташқари, Банкнинг янги инвестиция портфели қиймати 724 миллион доллардан ошадиган 7 лойиҳадан иборат.

    Келгуси тадбирларни юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда тайёрлаш ва ўтказиш доирасида ушбу мақсадда ташкил этилган ишчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

    Суҳбат давомида Банкнинг «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 118 та насос станцияларини модернизация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш, қиймати 200 миллион доллар бўлган Ўзбекистоннинг ирригация секторининг институционал тузилишини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга қизиқиши билдирилди. Ушбу лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates