Фарғонада жамоат транспорти таркиби 20 дона замонавий автобус билан янгиланди

    Мазкур автобуслар тез орада Қўқон шаҳри автобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.

    Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

    Ҳудудда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Бекавтойўловчитранс» МЧЖ томонидан Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 20 дона замонавий ИСУЗУ ҲС 45 русумли автобуслар харид қилинди.

    Мазкур автобуслар тез орада Қўқон шаҳри автобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates