Фарғоналик информатика ўқитувчиси Халқ таълими фидойиси унвони билан тақдирланди

    Таълим 4 феврал 2021 557

    Халқ таълими вазири барчанинг эътирофига сазовор бўлган фарғоналик информатика ўқитувчисини Халқ таълими фидойиси унвони билан тақдирлади.

    Халқ таълими вазирлиги #Zamonamiz_qahramonlari рукни остида фарғоналик информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олгани ҳақида аввалроқ хабар берганди.

    65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчисининг фаолияти саноқли кунларда барчанинг олқиш ва эътирофларига сазовор бўлди.

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Одинахон Йўлдошевани Халқ таълими фидойиси унвони билан тақдирлаб, унга касбига бўлган садоқати ва фидоийлиги учун миннатдорлик билдирди.

    Ўқитувчи фаолияти ҳақида маълум қилгани учун блогер Исроил Тиллабоевга вазир томонидан навбатдан ташқари ноутбук тақдим этилди.

    Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчилар орасидан #zamonamiz_qahramonlari’ни топиб, уларни элга танитган исталган касб эгасига ҳар икки ҳафтада биттадан ноутбук беришни маълум қилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates