Фарҳод ГЭС – янги қувватлардаги барқарор электр энергия сари!

    Энергетика 5 октябр 2023 1051

    Бугун, 5-октабр куни Фарҳод ГЭСнинг модернизациядан сўнг, янгиланган энергетик қувватда ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

    Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов табрик нутқи билан очиб берди.

    Маросимда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, Бекобод шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти, Жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масʼуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда марказий ва ҳудудий телеканаллар, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир давомида савоб ишга қўл урилди. «Фарҳод ГЭС» унитар корхонасининг қўшимча даромадлари ҳисобидан корхона ишчи-ходимларининг ҳамда ГЭСга яқин жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларнинг 11 нафар фарзандларига суннат тўйи маросими ўтказиб берилди.

    Болажонларга корхона томонидан велосипед ҳамда телевизорлар эсдалик совғалари сифатида тақдим этилди. Болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз берди.

    Маълумот учун:

    Фарҳод гидроэлектр станцияси қурилиши Сирдарё дарёсида 1943 йил 10 февралида бошланган. Мазкур ГЭС оммавий ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ҳашарга Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан жами 60 мингдан ортиқ киши жалб этилди.

    Замонавий босқичда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5044-сонли Фармонига мувофиқ «Фарҳод ГЭС» унитар корхонаси «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибига кирди.

    Модернизация ишлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари 13,05 млн. евро ҳамда Россия Федерациясининг «ВEБ» банки кредити – 45,22 млн. евро (2,35%ли ставкаси) ҳисобидан амалга оширилди.

    Модернизация ишлари давомида ГЭСнинг эски 1- ва 2-агрегатлари янгисига (100 %) алмаштирилди, 3- ва 4-агрегатлари эса тўлиқ модернизация қилинди. Модернизация жараёнида «Силовие машини» АЖ томонидан Россиянинг Ленинград металлургия заводи томонидан ишлаб чиқарилган ва қайта модернизация қилинган турбина ва генераторлар ўрнатилиб, эксплуатацияга топширилди.

    Бугунги кунда, Янги Ўзбекистон гидроэнергетика тизимида «Фарҳод ГЭС» ўзига хос салоҳиятли ўринни эгаллаб, электр энергия ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш борасида тизимдаги илғор ГЭСлар қаторида эътироф этилмоқда.

    Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасининг изчил тараққиёти электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, хонадонлар ободлиги ва нурафшонлиги, энг муҳими, Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг янада тараққий этишига муҳим ҳисса қўшади.

    Ахборот хизмати

    2023_10_05_10_20_23651e8de759fc2.jpg

    2023_10_05_10_20_44651e8dfcca7b4.jpg 2023_10_05_10_20_59651e8e0b86c7b.jpg 2023_10_05_10_21_13651e8e198b0d8.jpg 2023_10_05_10_21_29651e8e29880d4.jpg 2023_10_05_10_21_39651e8e3335c20.jpg 2023_10_05_10_21_54651e8e4234db3.jpg 2023_10_05_10_22_04651e8e4c9ee1d.jpg 2023_10_05_10_22_15651e8e5727410.jpg

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates