Фарзона Фозилова кумуш медаль соҳибаси

    Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида ўтказилган XIII "Балкан" халқаро турнири мамлакатимиз спортчилари учун муваффақиятли якунланди.

    Мазкур нуфузли мусобақада Элшод Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалига мушарраф бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

    Эътиборлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси Фарзона Фозилованинг ҳам иштирок этганлиги ўзига хос воқелик бўлди.

    Мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борган Фарзона олтин медаль остонасида мезбон боксчига қарши рингга кўтарилди ва тенг курашлар остида кечган жангда имкониятни бой бериб қўйди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates