Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

    Хавфсизлик 6 июл 2020 1647

    3 июль куни Яккасарой тумани ИИО ФМБга Муқимий кўчасида жойлашган гўзаллик салони ишчиси 29 ёшли Умида М.дан ариза келиб тушди.

    У жорий йилнинг февраль ойида Жанубий Кореядан маникюр ва киприк ўстириш мосламаси олиб келиш мақсадида ундан 52 минг АҚШ доллари олган таниши 28 ёшли Соҳиба Р.га нисбатан чора кўришни сўради. Умида ҳалигача мосламани ҳам, пулларни ҳам олмаган.

    Маълум бўлишича, Соҳиба пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

    Шу куннинг ўзида шу каби ариза Яшнобод тумани ИИО ФМБга ҳам келиб тушган. Унда МЧЖлардан бирининг раҳбари 43 ёшли Тоирбек У. бошқа МЧЖ раҳбари бўлмиш 64 ёшли Муҳиддин К. ва Ибодулла А.ларга нисбатан чора кўришни сўраган.

    Аризага кўра мазкур шахслар Германиядан чиқиндиларни қайта ишлаш мосламасини олиб келиш баҳонасида аризачидан жорий йилнинг 3 февраль куни 15 000 АҚШ доллари олишган.

    Бироқ Муҳиддин ва Ибодулла ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Ушбу факт асосида Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

    Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates