Олимлар 117 ёшли сутни аниқлаб, уни замонавий сут билан солиштирди

    Ушбу қадимий қуруқ сут "вақт капсулалари" деб номланган идиш ичида бўлган. Маълумотларга кўра қуруқ сут кукуни билан тўлдирилган идиш 20-аср бошларида сер Э. Шаклтоннинг Британия Антарктика экспедицияси давомида қитъага олиб.

    Тадқиқотга кўра, сигир етиштириш ва қишлоқ хўжалиги амалиётдаги ютуқларга қарамай, замонавий сут 117 ёшли сут билан фарқлардан кўра кўпроқ ўхшашликларга эга, деб хабар беради EurekAlert.

    1907 йилда ишлаб чиқарилган сут бир асрдан кўпроқ вақт давомида музлатилган ҳолда сақланган. Улар Antarctic Heritage Trustni тиклаш лойиҳаси доирасида Shackleton база лагерида реставрация ишлари давомида топилган.

    Кимёгар Скелте Ж. Анема таъкидлаганидек, намуналар орасидаги фарқ 1 аср бўлса ҳам, уларнинг асосий таркибий қисмлар ўзгармаган. У иккала намунадаги минерал компонентлар тахминан бир хил эканлигини қўшимча қилди. Аммо 117 ёшли сут таркибида кўпроқ темир, қўрғошин ва қалай борлиги аниқланди - бу маҳсулот сақланадиган идишнинг сифати билан боғлиқ дея хулоса қилинди.

    Маълум бўлишича замонавий сут кукуни янги технология асосида ишлаб чиқарилаётганлиги туфайли сувда осон эриш қобилиятига эга.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates