Франция карантинни қайта тиклайди

    Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатда коронавирус эпидемиясининг кескин ошиши муносабати билан иккинчи умуммиллий карантинни эълон қилди. Бу галги чеклов жума куни ярим тунда бошланади ва 1 декабрга қадар давом этади.

    Euronews хабарига кўра, баҳорги карантиндан фарқли ўлароқ, болалар боғчалари ва мактаблар очиқ қолади. Университет талабаларини иложи бўлса масофадан ўқитишга ўтишлари тавсия қилинади. Қариялар уйлари ҳам очиқ қолади, яқинлари қаттиқ санитария чоралари остида уларни кўргани келишлари мумкин. Муҳим эҳтиёжлар рўйхатига киритилмаган ресторан ва барлар, савдо шохобчалари ёпилади.

    “Коронавирус бизни, Европани яна ҳайратга солди. Испания, Ирландия, Нидерландия каби баъзи мамлакатлар биздан олдин қаттиқ чоралар кўришди. Шунга қарамай, бугун ҳаммамиз бир нуқтада турибмиз: бизни иккинчи тўлқин қамраб олди, ҳозир тахмин қилаётганимиздек, у биринчисидан кўра каттароқ ва ҳалокатлироқ бўлиб чиқади”, — деди Макрон.

    “Иқтисодиёт тўхтамаслиги ҳам, қуламаслиги ҳам керак”, деб таъкидлади у. Шунинг учун давлат идоралари, фабрикалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлайди. Турли сабабларга кўра ўз фаолиятини давом эттира олмайдиганлар учун Франция Президенти ярим иш кунилик механизмни қайта ишга туширишга ваъда берди. Шенген минтақасининг ташқи чегаралари ҳозирча ёпиқ бўлиб қолади, дея қўшимча қилди у.

    Икки ҳафта ўтгач, давлат раҳбари эпидемияни тўхтатиш мумкин бўлса, карантинни камайтиришни ваъда қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates