Франциянинг француз тили дарсликлари Ўзбекистон мактабларига жорий қилиниши мумкин

    Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ва Франциянинг энг етакчи Hachette Livre нашриёти вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда француз тили дарсликларини Ўзбекистон мактабларида жорий қилиш масаласи муҳокама этилди.

    Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларининг Францияга ташрифи чоғида амалга оширилган муҳокамалар жараёнида 2023-2024 ўқув йилидан энг яхши дарсликларни Ўзбекистонга мослаштирилиши, бундан ташқари ушбу дарсликлар бўйича барча француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш, Франциянинг етакчи ташкилотлари методикалари асосида йил давомида ўқитувчиларни ушбу янги дарсликлар асосида ўқитиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилди.

    Шу ўринда эслатиб ўтамиз, янги 2022-2023 ўқув йилида Германиянинг “Клетт” нашриёти билан немис тили дарсликлари, “Кембриж пресс” нашриёти билан эса инглиз тилидаги дарсликлар жорий қилинмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates