Француз тили фанидан Франциянинг етакчи нашриётлари дарсликлари жорий этилади

    Таълим 1 феврал 2022 1235

    Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш мақсадида чет тиллари фанларидан халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган дарсликларни олиб келиш ва умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилишга қаратилган тизимли ислоҳотлар давом этмоқда. Дастлаб Кембриж нашриётининг Инглиз тили ва Информатика дарсликлари маҳаллийлаштирилган бўлса, эндиликда Франциянинг етакчи нашриётлари дарсликлари мамлакатимизга олиб келиниб ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 312-сонли ҳамда 2022 йил 19 январдаги «Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, чет тиллари фанларидан халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган дарсликларни олиб келиш ва умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилиш режалаштирилган.

    Айни дамда Марказ томонидан республикадаги француз тили ўқитиладиган мактаблар учун Франциянинг етакчи нашриётлари томонидан ишлаб чиқарилган дарсликларни олиб келиш ва мактабларда жорий қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг таълим бўйича атташеси, жаноб Серж Беллини ёрдами билан Франциянинг «Hachette Education», «Didier» ҳамда «CLE International» нашриётларининг ўқув-методик мажмуаларидан намуналар олиб келинди. Марказ қошида француз тили методистлари, мутахассислари ҳамда ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, мазкур дарсликлар ўрганилмоқда.

    Шу муносабат билан, 2022 йил 1 февраль куни Республика таълим марказида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг таълим бўйича атташеси, жаноб Серж Беллини ҳамда «Hachette Education» нашриётининг тижорий директори, жаноб Роберт Менанд билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида мазкур нашриётнинг «Les Loustics» (1-4-синфлар учун), «Sésame» (1-6-синфлар учун) ҳамда «Adomania» ёки «Explore» (7-11-синфлар учун) дарслик мажмуаларини Ўзбекистонга олиб келиш, маҳаллийлаштириш ва умумий ўрта таълим мактабларида жорий қилиш истиқболлари ва имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.

    Нашриёт вакили томонидан француз тилини ўргатиш бўйича самарали қўлланмалар сифатида танилган мазкур дарсликларни Ўзбекистон мактаблари учун тайёр ҳолда ишлаб чиқариш (маҳаллий мутахассислар томонидан маҳаллийлаштириш учун берилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда), арзон нарх ва сифатли кўринишда етказиб бериш таклиф қилинди.

    Шунингдек, Жаноб Роберт Менанд 130 дан ортиқ мамлакатларда фойдаланилаётган ушбу дарсликларни Ўзбекистондаги мактабларга ҳам олиб кириш француз тилини ўқитишни самарали йўлга қўйишга хизмат қилишини таъкидлаб, агарда мазкур дарсликлар тўплами танланадиган тақдирда Ўзбекистондаги француз тили фани ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва узлуксиз методик ёрдам кўрсатиб боришни ҳам ўз зиммасига олишини айтиб ўтди.

    Француз тили фани бўйича халқаро дарсликларни танлаш жараёни давом этади. «Кейинги ҳафта худди шундай учрашув «Didier» нашриёти вакиллари билан ўтказилиши режалаштирилган» — дея маълум қилди Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Жавлонбек Мелибоев.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates