Газ баллони ўрнатилиб, синовдан ўтказилмаган 300 дан ортиқ автобус 2018 йилдан бери одам ташиб келмоқда

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига сенатор сўровини юборди.

    «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган «MAN A 22 CNG» русумли автобусларга истисно тариқасида СТГ-3 русумидаги газ баллонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган. Афсуски, 300 дан ортиқ автобусда 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда йўловчи ташилмоқда.

    Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

    "Бу каби ҳолат минглаб, балки миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирмоқда. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида автобус ва бошқа транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг портлаши билан боғлиқ содир бўлаётган ҳолатлар бунга яққол мисолдир.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 январдаги 28-сон қарорига мувофиқ, Хитойда ишлаб чиқарилган СТГ-3 русумли газ баллонлари билан жиҳозланган автобуслар истисно тариқасида харид қилинишига рухсат берилган ва бугунги кунда мамлакатимиз кўчаларида ушбу автобуслар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

    Автобусларда инсон саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда юқорида қайд этилган автобусларга ўрнатилган СТГ-3 русумли газ баллонларини ҳам техник синовдан ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматовга сенатор сўровини юборди", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates