Газ босимининг пасайишига сабаб бўлган электр носозлик бартараф этилди

    Бухоро вилоятидаги 110 кВли «L-Gazli-2» электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, тармоқ ишга туширилди.

    Ҳозирги вақтда «L-Gazli-1» электр узатиш тармоғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

    Маълумот учун, электр энергияси билан ушбу тармоқдан таъминланувчи истеъмолчилар айни пайтда захирадаги «Учқир – Газли» тармоғи орқали таъминланяпти.

    Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол оқибатида мазкур тармоқлар жиддий шикастланиши оқибатида «Газли» магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилганди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates