Малайзияга расмий ташриф якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Куала-Лумпур шаҳридаги ишбилармонлик дастурининг давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим «Petronas” корпорациясининг бош қароргоҳи - "Twin Towers" биносига ташриф буюриб, компания президенти Муҳаммад Тавфиқ билан учрашув ўтказди.
Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.