Ўзбекистонда етиштирилган «Девзира» шоли уруғлари Малайзияга жўнатилади

    Малайзиялик селекционер олимлар томонидан яратилган шўрга ва сувсизликка чидамли, қора, узун ҳамда ароматик шоли навларини Ўзбекистонда тажриба сифатида экиб кўпайтириш учун уруғлар олиб келинади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими масъуллари, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда туман раҳбарлари ва кластерлардан иборат делегация Малайзияда хизмат сафарида бўлди.

    Ташриф давомида ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқариш, шоличилик, балиқчилик, каучук етиштириш, мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик ишларини бошлашга келишиб олинди.

    Хусусан, Мерақуэ компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

    Бундан ташқари, Малайзия Қишлоқ хўжалиги тадқиқотларини ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази ўртасида имзоланган келишув асосида Малайзиялик селекционер олимлар томонидан яратилган шўрга ва сувсизликка чидамли, қора, узун ҳамда ароматик шоли навларини Ўзбекистонда тажриба сифатида экиб кўпайтириш учун уруғлар олиб келинади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда етиштирилган «Девзира» шоли уруғлари Малайзияга жўнатилади.

    Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлигининг Балиқчилик департаменти ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистонда Малайзиянинг янги технологиялари асосида интенсив балиқчилик, биофлок ва криветка етиштириш лойиҳалари йўлга қўйилади.

    Малайзия Қишлоқ хўжалиги маркетинг агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилади.

    Бундан ташқари, Малайзиянинг Жаким ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик фермерлар ва тадбиркорлар учун Ҳалол сертификати олиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Мазкур ташаббуслар ва инвестиция лойиҳалари юзасидан Малайзияда ўтказилган Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров тақдимот билан иштирок этди.

    Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ушбу ҳамкорлик лойиҳалари икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасининг инновацион ривожланишига ва маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates