“Косонсой” – “Ош” йўловчи ташиш маршрути йўлга қўйилди

    Эндиликда Косонсой чегара постидан Ош марказига, Ошдан эса Косонсойга доимий равишда қулай нархларда автобуслар қатнови амалга оширилади.

    Бугун, 5 февраль куни “Саванна” халқаро туризм ва транспорт компанияси ташаббуси билан вилоятда ягона бўлган “Косонсой” – “Ош” йўловчи ташиш маршрути йўлга қўйилди.

    Эндиликда Косонсой чегара постидан Ош марказига, Ошдан эса Косонсойга доимий равишда қулай нархларда автобуслар қатнови амалга оширилади, дея хабар беради Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    Маршрутнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Нуриддинов, Косонсой тумани ҳокими Д.Қодиров, икки қардош халқ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Биринчи рейсда Ош шаҳридан туманга келган қирғизистонлик меҳмонлар ушбу қулайлик ҳақида таасурот ва қувончларини яшириб ўтирмади.

    — Халқаро қатновларда ҳамкорликни йўлга қўйганимиз халқларимиз бирдамлиги, туманимиз ривожи ва туризм гуллаб-яшнашига хизмат қилади, — дейди “Саванна” компанияси директори Р.Мақсудов.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates