Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

    Туризм 21 ноябр 2022 943

    Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциацияси (DTV – Deutscher Tourismusverband) президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

    Делегация ташрифи Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва «Silk Road Samarkand » халқаро туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Маълумот учун, Германия туристик ассоциацияси (DTV) 1950 йил 10 августда Франкфурт-на-Майнда Германия сайёҳлик агентликлари уюшмаси сифатида ташкил этилган. DTV – Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ташкилоти бўлиб, туризм соҳасида мамлакатнинг 90 фоизини қамраб олувчи 10 мингдан зиёд аъзоларни ўз ичига олади, жумладан, туристик компаниялар, меҳмонхоналар, авиакомпания ва транспорт компаниялари унинг аъзоси ёки ҳамкори ҳисобланади.

    Вазирликдаги учрашувда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Европада кенг тарғиб этиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида «Destination Forum» («DTV» га аъзо энг йирик ва салоҳиятли туристик ташкилотларнинг туристик форуми) лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини катта тажрибага эга бўлган «DTV» ассоциациясининг маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб этиш, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири эканлигини дунёга кўрсатиш, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйиш, биргаликда «Uzbekistan» туристик брендини Европага олиб чиқиш, юртимизга DTV таркибига кирувчи энг йирик ва энг салоҳиятли туристик ташкилотлар ҳамда туристик операторлар ташрифини ташкил этиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

    Учрашув якунида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда DTV ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган барча масалаларни амалга ошириш мақсадида ўзаро медиа режа лойиҳаси ишлаб чиқиш, шунингдек, 2023 йил апрель ойида «Destination Forum» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

    Музокаралардан сўнг хорижий делегация аъзолари юртимизнинг Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, янги барпо этилган туристик объектлар ва туристик инфраструктура билан яқиндан танишди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates