11-16 май кунлари мамлакатимизга ташриф буюраётган 70 нафар энг йирик туристик операторларидан иборат ДРВ Германия туризм ассоциацияси делегациясини Тошкент шаҳар халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Саёҳат давомида германиялик туроператорларни сўнгги йилларда туризм соҳасида олиб борилган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан таништириб, улар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйлаб инфо-турлар амалга оширилади.
Саёҳат якунида, жорий йилнинг 16-май куни германиялик ва ўзбекистонлик туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокида “Destination Forum” анжумани ва Б2Б учрашувлар ташкил этилади.
“Destination Forum” давомида Германиянинг энг йирик сайёҳлик агентликлари ва туроператорларига европаликлар учун Ўзбекистонни устувор сайёҳлик йўналиши сифатида таништиришга қаратилган тақдимотлар ўтказилади.