Кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолини гидрометеорологик ва иқлимий ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизация қилиш, тизим фаолиятига замонавий ахборот ҳамда сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 7 май - “Ўзгидромет” ташкил топган кун арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.