Ғолиб талабалар компанияга ишга қабул қилинади

    Президентимиз раислигида 2022 йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва бир қатор топшириқлар берилди.

    Ушбу топшириқларни ижроси сифатида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг дарсдан бўш вақтида иш билан банд бўлишини таъминлаш, иш ўринларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва талабаларга амалий ёрдам мақсадида муайян ишлар бажариляпти.

    Жумладан, электр энергетикаси ва иссиқлик энергетикаси факулътетларида ўқиётган ҳар бир талабанинг ҳақиқий ҳолати, оилавий аҳволи, шароити, қандай ўқиётгани, муаммо ва таклифлари ҳамда ишлашга муҳтожлиги таҳлил қилинди. Қолаверса, ҳамкор иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан бирга талабаларни тегишли давлат ташкилотларидаги вакант жойларга ишга жойлаштириш масалалари режалаштириб олинди.

    Буюртмачи йирик корхоналар билан имзоланган шартномалар асосида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш ҳамда амалиёт даврида талабаларга ойлик маош тўлаш, корхонанинг имкониятларидан келиб чиқиб, амалиёт ўтаётган талабаларни корхоналарда ишга олиб қолиш масалалари мақсад қилиб олинди.

    Ушбу топшириқларни амалий натижаси сифатида жорий йилнинг 10–12 март кунлари электр энергетикаси ва иссиқлик энергетикаси факулътетларида «Нура гроуп» компанияси билан электротехника соҳасига қизиқувчи барча талабалар учун «Очиқ эшиклар» куни ташкил этилди. Учрашув доирасида талабаларга компаниянинг тарихи, имкониятлари, республика ва ҳалқаро миқёсдаги ўрни, узоқ йиллик тажрибаси, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, компанияда ишловчиларга қўйиладиган талаблар ва ишлаш афзалликлари, компаниянинг маҳаллий ҳамкорлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

    «CHINT» бренди остидаги барча маҳсулотлар «Нура Гроуп»нинг асосий бўғини ҳисобланади. Хитойнинг машҳур корпорацияларидан бири бўлган «CHINT Electric» дунёга паст ва юқори кучланишли автомат ўчиргичлар, қуёш панеллари ҳамда бошқа барча электротехника маҳсулотларини этказиб бермоқда.

    2019 йилда Тошкент давлат техника университети электр энергетикаси ва иссиқлик энергетикаси факулътетларида «CHINT» компанияси ҳомийлигида гелиополигон ташкил этилди. Унда 10 кВт қувватга эга 40 та қуёш панели ўрнатилди ва ўқув жараёнида фойдаланиш учун берилди. Қолаверса, факулътет талабалари ва ўқитувчилари учун электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди.

    Ҳамкорликда ташкил этилган «Очиқ эшиклар» кунида электр техникаси, электр механика ва электр технологиялари таълим йўналишларининг 4-курс талабалари иштирок этди. Учрашув доирасида барча талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига факулътет раҳбарияти ва компания мутахассислари томонидан жавоб олишди.

    Ҳар бир талаба компания томонидан тузилган саволномага ёзма жавоб берди. Компания ходимлари улар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашди. Суҳбат натижаларига кўра 1-босқичдан ўтган талабалар кейинги босқичга тавсия этилди. Кейинги босқич компаниянинг ўзида ташкиллаштирилади. Охирги натижаларга кўра ғолиб деб топилган талабалар «Нура гроуп» компаниясига ишга қабул қилинади.

    Жавоҳир ТОШОВ,

    Тошкент давлат техника университети

    электр энергетикаси факультети декани

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates