Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон ҳудуди бўйича бу галги иш ҳафтаси давомида ҳаво асосан кам булутли бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

    Маълум қилинишича, ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кечга томон маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво бироз иссиқ бўлади, кундуз кунлари ҳарорат +36…+39 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +40…+41 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июнь ойи иқлимий меъёридан 1−2 даражага юқоридир, дейилади хабарда.

    Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +32…+35, жанубда +36…+39 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10−12 июнда +35…+38, 13−14 июнда +32…+35 даража бўлади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates