Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.
Парламент ва ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халққа садоқат билан хизмат қилиш даври
Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаси бўйича янги парламент шаклланди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллашга бағишланган мажлиси ўтказилди.