Илмий мактабларни таништириш — асосий мақсадимиз

    Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилганининг 100 йиллиги арафасида ОТМда ахборот хизмати бўлими ташкил этилди.

    Ўтган қисқа даврда ижодий жамоамиз иқтидорли талабалар, тиббиёт илмининг билимдони бўлган магистрлар, соғлиқни сақлаш тизимида фидойилик кўрсатаётган профессор ва олимлар, академикларни ўз сафида бирлаштирди. Фикрлар хилма-хиллиги янги ташаббус ва ғояларга туртки берди. Устоз-шогирдлик анъаналари янада мустаҳкамлана бошлади.

    Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилганининг 100 йиллиги арафасида ОТМда ахборот хизмати бўлими ташкил этилган эди. Академиянинг ўша пайтдаги ректори, профессор А.Шодмоновнинг “Агар ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкорликда ишлашга ўргансак, муаммоларимизга ҳам ўз вақтида ечим топган бўламиз. …

    Ҳимоядан чиққан янги ишланма, чоп этилган янги адабиёт, эътирофга лойиқ топилган талабаларнинг кумирига айланиб бораётган муносиб устозлар ҳақида матбуот орқали жамоатчиликни хабардор қилишга барчамиз масъулмиз” деган қатъий талаби билан, биринчи навбатда, шу табаррук даргоҳда узоқ йиллар меҳнат қилган, игна билан қудуқ қазиб, тиббиёт илмининг мактабини яратган устоз педагогларни ёш авлод вакилларига яқинроқ таништиришни мақсад қилдик.

    Академиянинг ахборот хизмати бўлими илмий жамоада устоз-шогирд анъаналарини бугуннинг талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш имконини берди. Кўзланган мақсадни рўёбга чиқариш учун “Доктор репортёр” медиа гуруҳи ташкил этилди. У ОТМ ректори ва илмий кенгаш маслаҳати билан мамлакатимиз ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

    Ўтган қисқа даврда ижодий жамоамиз иқтидорли талабалар, тиббиёт илмининг билимдони бўлган магистрлар, соғлиқни сақлаш тизимида фидойилик кўрсатаётган профессор ва олимлар, академикларни ўз сафида бирлаштирди. Фикрлар хилма-хиллиги янги ташаббус ва ғояларга туртки берди. Устоз-шогирдлик анъаналари янада мустаҳкамлана бошлади.

    “Доктор репортёр” медиа гуруҳининг яна бир мақсади бўлажак олим ва профессорларнинг монография, илмий мақола ва очерк ёзишдаги маҳоратини ошириб боришга кўмаклашишдир. Шунингдек, талабаларнинг асримиз зиёлилари, айнан тиббиёт соҳаси фидойилари билан эркин мулоқотга киришиб, улар яратган илмий мактаб сабоғини чуқур ўзлаштириш учун қулай ижодий муҳит яратишдан иборат.

    Тез орада Тошкент тиббиёт академиясининг интернет ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига “Доктор репортёр” студияси логотипи туширилган билан ранг-баранг очерк ва мақолалар, илмий аҳамиятга эга ижодий ишланмалар билан жойланди. Муҳими, шу пайтгача яратилган тиббиёт илмини чуқур ўргатиш орқали ёш мутахассислар қалбида устоз шифокорларга эҳтиром туйғусини уйғотиш босқичига янгича қадам қўйилди.

    Академиянинг илмга ташна, иқтидорли талабалари, янги Ўзбекистоннинг янгича фикрлайдиган бўлажак шифокорлари “Doctor Reporter Debat” клубида бирлашиб, “Соғлом турмуш тарзи”, “Янги кашфиётлар”, “Сиз бу олимни танийсизми?”, “Талабалар минбари”, “Устозим — ҳаётим чироғи”, “Соғлиқни сақлаш фидойилари”, “Табиатнинг ўзи шифо”, “Тиб қонунларини ўрганамиз”, “Мусиқий терапия нима?” сингари мавзуларни олиб чиқишга дадил, инновацион ёндашув билан киришди.

    Бугун Тошкент тиббиёт академиясида салмоғи ва сифати жиҳатидан кенг кўламли ишлар қилиняпти. Замонавий тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги тизими ишга тушмоқда. Ахборот хизмати бўлими мана шу жараённи ёритиш ва жамоатчиликка етказиш йўлида тинимсиз изланмоқда, меҳнат қилмоқда.

    Гулчеҳра МИРЗАЕВА,

    Тошкент тиббиёт академияси

    ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates