Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво ҳарорати 25-28 даражага кўтарилади

    Ўзбекистон бўйича шу йилнинг 15-19 апрель кунларига кутиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Марказий вилоятларда ва республика жанубида айрим жойларда ёмғирлар кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечга томон бошланади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.

    16 апрель куни Фарғона водийсида, кечаси ва эрталаб эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    17-19 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 25-28 даражага, шимолда ва жанубда 29-31даражага етади.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 15-16 апрель кунлари ёмғир ёғади, 15 апрелда баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

    Пойтахтимизда: 15 апрелда кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    16 апрелда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат асосан кундуз кунлари 15-20 даража бўлади.

    17-19 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳарорат 23-27 даража гача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates