“Истеъмолчи қаерга ҳам борарди!”, – деб ўйлаган монополист ортиқча олинган пулни қайтарадиган бўлди

    Мамлакатимизда 10 сентябр 2020 298

    Хабарингиз бор, 2020 йил 1 майдан бошлаб автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниб, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ушбу маҳсулотларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган.

    Масалан, мазкур қарор қабул қилинишидан олдин Аи-80 маркали бензин нархи 4500 сўм миқдорида чекланган бўлсада, ушбу маҳсулот бозор механизми орқали биржада сотилиши йўл қўйилгандан сўнг бензин нархи талаб ва таклифдан келиб чиқиб карантин даврида 3800 сўмгача тушди.

    Ушбу йўналишда эркин савдо шаклланган ҳолатда нефть базаларнинг воситачи сифатида роли ошди. Шунинг учун, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан республикада фаолият юритаётган шахслар гуруҳи ва монопол ҳисобланган нефт базалар фаолиятини мониторинг қилиш йўлга қўйилди.

    Жумладан, Қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ўтказган мониторинг давомида “Термиз нефт базаси” МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган ёқилғи маҳсулотларини юклаб жўнатишда хуқуқбузарликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

    Жамият томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2020 йил май-июнь ойларида биржа савдолари орқали 71 та шартнома бўйича жами 194,58 тонна ёқилғи маҳсулотлари етказиб беришда, ўрнатилган тартибга асосан нефт базаларнинг сақлаш ва юклаш харажатлари нефтни қайта ишлаш заводлари ҳисобидан қопланган бўлсада, жамият томонидан ушбу харажатлар қўшимча равишда истеъмолчилардан ҳам ундирилганлиги, натижада асоссиз равишда жами 122,7 млн сўм миқдорида харидорлардан қўшимча маблағ ундирилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат бўйича ҳудудий бошқарма томонидан иш қўзғатилиб “Термиз нефт базаси” МЧЖга тадбиркорлик субъектларидан 122,7 млн. сўм миқдорида ортиқча олинган қўшимча маблағни қайтариш юзасидан кўрсатма берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates