Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми?

    Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин.

    — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради.

    Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин.

    Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим.

    Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг.

    Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг.

    Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates