Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига энг кўп коммунал хизматлар юзасидан мурожаат қилинган

    Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

    Қайд этилишича, Агентликка келиб тушган 21 мингга яқин ариза, шикоят ва таклифнинг 51 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 22 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 15 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 11 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

    Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 79 фоизи қаноатлантирилди, 18 фоизига тегишли тушунтириш берилди ва 3 фоизи ваколатли идораларга юборилди.

    Ўрганишлар давомида аниқланган истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 136 миллиард 900 миллион сўмни ташкил этди. Бугунги кунга қадар Агентлик саъй-ҳаракатлари билан истеъмолчилар фойдасига 86,5 миллиард сўм маблағ (яъни аниқланган маблағнинг 63,1 фоизи) қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates