О.Файзиев 1982 йил Бухоро вилоятида туғилган. У 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда банк соҳасида бошлаб, 2009-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги тизимида, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида, 2019-2022 йилларда Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, департамент директори, 2023 йилдан тайинловга қадар Агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида олиб борган.