Бу ҳақда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу муҳим воқеа Ўзбекистон учун ҳам, жаҳон миқёсида ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди, чунки Халқаро қиличбозлик федерацияси тарихида биринчи марта Бош котиб лавозимига аёл киши тайинланди.
Айни пайтда Гулнора Саида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби, шунингдек, Осиё қиличбозлик Конфедерацияси ижрочи котиби, Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси президенти лавозимларида фаолият юритади.