Италияда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади

    Маданият 22 январ 2021 1765

    Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлигида Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостина Пинна билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Агостина Пинна билан Италия ва ўзбек фильмлари бўйича бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилди.

    Келишувга кўра томонлар ўзбек ва италиялик киноижодкорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ко-продукциялар яратиш, шу билан бирга, Италияда «Ўзбек киноси кунлари» ҳамда жорий йил мамлакатимизда «Италия киноси кунлари»ни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича музокаралар ўтказилди.

    Бундан ташқари, жорий йил Италияда «Ўзбек маданий мероси Италия тўпламларида» китобининг тақдимотини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти томонидан европалик олимлар иштирокида халқаро конгресс ташкил этиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates