Италиялик экспертлар Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтилишини қўллаб-қувватлайди

    Ушбу гуруҳлар фаолияти иқлим ўзгариши асоратларини юмшатиш ва мослаштириш чораларини қўллашга ҳамда агроозиқ-овқат секторида “яшил” ўтиш жараёнини тезлаштиришга йўналтирилган.

    30 январдан 4 февралга қадар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти кенгаши (CREA) экспертларининг мамлакатимизга ташрифи бўлиб ўтмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, Италия миллий тадқиқот муассасаси қишлоқ хўжалиги, агросаноат, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ва иқтисодиёт бўйича бой тажрибага эга бўлиб, оператив ва инновацион гуруҳларни яратиш ҳамда ривожлантириш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатадиган етакчи ташкилот ҳисобланади.

    Ушбу сафар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Агроозиқ-овқат секторида «яшил» иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацияларининг «иқлимга мос» тизимини ривожлантириш» (EU-AGRIN) лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

    Италиялик экспертлар Ўзбекистоннинг тажриба ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш учун инновацион гуруҳларни яратиш ҳамда фаолият юритиши бўйича маҳаллий институт ва муассасаларнинг билим ва салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

    Ушбу гуруҳлар фаолияти иқлим ўзгариши асоратларини юмшатиш ва мослаштириш чораларини қўллашга ҳамда агроозиқ-овқат секторида “яшил” ўтиш жараёнини тезлаштиришга йўналтирилган.

    Сафар давомида тегишли ташкилот ва идоралар мутахассислари, фан, таълим соҳаси вакиллари, шунингдек, фермерлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун ўқув семинари ўтказилмоқда. Шунингдек, вазирлик ва идоралар, хусусий сектор ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувлар ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates