Избосканда 140 та мурожаат ҳал этилди

    Мамлакатимизда 30 октябр 2020 1533

    Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Жорий йилнинг 29 октябрь куни Избоскан туманида истиқомат қилаётган фуқароларни мурожаатлари бўйича туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида, сайёр қабул бўлиб ўтди.

    Қабулда 158 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 140 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Қолган 18 та мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга ўрганиш учун юборилди.

    Жумладан: 32 нафар фуқароларга маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари, 50 нафарига вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар, 43 нафар фуқароларга куз-қиш мавсумидан қийинчиликсиз чиқиш учун 1 тоннадан кўмир етказиб берилди.

    Бундан ташқари, 5 дона ногиронлик аравачаси, 3 дона кир ювиш машинаси, телевизор ҳамда эшитиш мосламалари фуқароларнинг мурожаатига асосан ўз эгаларига топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates