Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудида «Омбудсман қутиси» ташкил этилади

    Сенаторлар томонидан маъқулланган янги таҳрирдаги Омбудсман тўғрисидаги қонунда «Омбудсман қутиси» тушунчаси киритилиб, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг Омбудсманга мурожаат қилишининг ҳуқуқий механизми белгиланмоқда.

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Мазкур Қонун янгиланган Конституцияга мос равишда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни тўлақонли таъминлаш ва кучайтиришни назарда тутувчи бир қатор ўзгаришларни ўз ичига олган.

    Хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар тақдим этиши белгиланмоқда.

    Қонун билан Омбудсманнинг қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи жорий этилмоқда.

    Шунингдек, Омбудсман ва унинг ўринбосари ваколатлари, дахлсизлигининг қўшимча кафолатлари ҳам жорий этилиб, уларга юклатилган вазифаларнинг муаммосиз ва самарали бажарилиши қонунда мустаҳкамланмоқда.

    Қонунда сайланиш куни ўттиз ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкинлигини назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, Қонунда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудида «Омбудсман қутиси» тушунчаси киритилиб, унга озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг мурожаат қилишнинг ҳуқуқий механизми белгиланмоқда.

    Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) институтининг мустақил миллий институт сифатидаги аҳамиятини янада ошириб, Омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштиради.

    Унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатлари кенгайишига ва ҳудудий вакилликлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates