Микрофирмалар учун қатъий белгиланган айланмадан солиқ ставкаси бекор қилиниши мумкин

    Айланмадан солиқни қатъий белгиланган ставка бўйича ундириш тартибига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. У ўтган йили 4 фоиз миқдорида жорий қилинган эди.

    Ўзбекистонда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари бекор қилиниши мумкин. Бу 2025 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши режалаштирилгани муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

    Айланмадан солиқни қатъий белгиланган ставка бўйича ундириш тартибига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. У ўтган йили 4 фоиз миқдорида жорий қилинган эди.

    2025 йил 1 январдан 500 миллион сўмгача бўлган йиллик жами даромад учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 34 миллион сўмни (+36 фоиз), 500 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача бўлган даромадлар учун 40 миллион сўмни (+33,3 фоиз) ташкил этади.

    Бунда ушбу солиқ режимининг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январ қилиб белгиланмоқда. Бу муддатдан сўнг микрофирмалар айланма солиқни соддалаштирилган тартибда тўлаш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates