Жигар ёғли дистрофияси индексини аниқловчи дастур яратилди

    Фан 20 январ 2022 2410

    Ёғ дистрофияси деганда жигарда гликоген ўрнига ёғ йиғилгандаги жигарнинг оғриқли ўзгариши тушунилади. Бундай ҳолларда жигар кўпинча катталашади.

    Шубҳасиз, ёғ дистрофиясининг ҳар икки ҳолати алкоголь истеъмол қилиниши билан боғлиқ. Қолган ҳолларда турли омиллар, масалан, компенсацияланмаган қандли диабет, ёғ алмашинуви бузилиши, дори-дармонлар, ишлаб чиқаришдаги зарарли моддалар сабаб бўлиши мумкин.

    Жигарнинг ёғли дистрофияси индексини аниқлашга мўлжалланган дастур яратилди, дея хабар қилади Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги расмий каналида.

    Дастур жигарнинг алкоголли касаллиги ва жигарнинг алкоголсиз ёғли касаллиги билан оғриган беморларни жигарнинг ёғли дистрофияси индекси бўйича аниқлайди, этил спиртининг стеатоз жигарнинг шикастланишига таъсирини аниқлаш имконини беради.

    Спиртли ичимликдан қисқа муддатли воз кечиш жигарнинг ёғли дистрофияси индексига сезиларли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун жигарнинг ёғли дистрофияси индекси алкоголь билан боғлиқ айрим жигар касалликлари бўлган беморларда яширин спиртли ичимликларни истеъмол қилишни аниқлашда фойдали бўлиши даргумон.

    Бу дарддан қутулиш учун жигар ҳужайралари тиклангунча шифокор назорати остида даволаниш, парҳезга амал қилиш талаб этилади.

    Дастур муаллифларига «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра ДГУ 13319 рақамли гувоҳнома берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates