Жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган Мунисахон Алижонова қўлга олинди

    Жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган Мунисахон Алижонова қўлга олинди, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси.

    Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган Мунисахон Алижонова одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.

    У Туркия полицияси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Қидирув бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрида ушланди.

    «Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.

    Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», дейилади консулхона хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates