Жиноятчилар қўлга олинди

    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жиноят содир этганликлари учун қидирувга эълон қилинган бир нечта шахсларни қўлга олишди

    14 октябрь куни “Чорсу” бозори ҳудудида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ терговчиси ва жиноят қидирув ходими томонидан илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 38 ёшли Нусратулла А. қўлга олинди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланди.

    Шу куннинг ўзида Чилонзор тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВдаги ҳамкасблари билан биргаликда Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) 3 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2017 йилнинг сентябрь ойида Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан қидирувга эълон қилинган 33 ёшли Шаҳзод ҳам қўлга олинди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

    15 октябрь куни эса Миробод тумани ИИО ФМБ патруль-пост ва жиноят қидирув хизмати ходимлари илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) 3 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Миробод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувга эълон қилинган 30 ёшли Шерзод Т.ни Яшнобод тумани ҳудудида қўлга олишди.

    Шу куннинг ўзида Бектемир туманида ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) 3 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Бектемир тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувга эълон қилинган 20 ёшли Исомиддин М.ни Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида қўлга олинди

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates