Чемпионат янги номларни кашф қилиб берди.
Ўсмирлар, ёшлар, катталар ва илк бор пара каратэ дастурида кечган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси жами 3 та олтин, 5 та кумуш ва 14 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақа Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан терма жамоа таркибини яна бир карра шакллантириб олиш, иқтидорли ёшларни селекция қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этди.













