Ўзбекистон U-17 Осиё кубоги ярим финалига чиқди

    Спорт 14 апрел 2025 2131

    Ўзбекистон терма жамоаси БАА устидан ишончли ғалабага эришиб, U-17 Осиё кубоги ярим финалига йўл олди.

    Шу йилнинг 13 апрел куни Ўзбекистон терма жамоаси БАА га қарши тўп сурди. Ушбу учрашувда терма жамоамиз БАА терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобда ғалабага эришди.

    Учрашувнинг биринчи бўлимида дубль қайд этган Асилбек Алиев учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ 25 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

    35-дақиқада Алиев чап қанотдан Сайфиддин Содиқовнинг узатмасини голга айлантирган бўлса, бўлим сўнгида Содиқовнинг ўзи пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

    Танаффусдан сўнг БАА терма жамоаси 66-дақиқада битта тўп киритди — Муҳаммад Бути Альмарар стандарт вазиятдан сўнг гол урди. Аммо бу ўйинни ўзгартириш учун етарли бўлмади.

    Шу тариқа Ўзбекистон БАА терма жамоалари ўртасида кечган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси БААни 3:1 ҳисобда мағлуб этиб, U-17 Осиё кубоги ярим финалига йўл олди.

    Финал йўлланмаси учун баҳс шу йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтади.