Касбий таълим агентлигига директор тайинланди

    Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

    Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

    У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.