Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Президентнинг тегишли қарори билан Аллакулиев Миржалол Давранбекович адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Миржалол Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилояти, Хива туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2014 йилда магистратура босқичини, 2024 йилда Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган.

    Тайинловга қадар (2022 йилдан) Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates